Самарқанд вилоятида бахтсиз ҳодисалар юзасидан муҳокама тадбири бўлиб ўтди

Самарқанд вилоятида бахтсиз ҳодисалар юзасидан муҳокама тадбири бўлиб ўтди


ИИВ Транспортда ХТББ бошлиғининг ўринбосари подполковник М.Мирқурбонов Самарқанд вилоятида бўлиб, Пахтачи тумани “Қўшҳовуз” маҳалласида “Ҳуқуқбузарликлар профилакикаси куни” тадбири юзасидан аҳоли билан профилактик учрашув ўтказди. Унда жорий йилнинг 15 июнь куни маҳаллада яшовчи, 7-синф ўқувчиси вояга етмаган Ш.С. томонидан темир йўлда боқилаётган эчки боласини тепловоз уриб кетганлиги ва шу каби, вояга етмаганлар иштирокида рўй бераётган бахтсиз ҳодисалар, темир йўл атрофига маиший чиқиндилар ташлаш, ўзбошимчалик билан темир йўлдан ўтиш жойларини очиш, вагон ойналарини синдириш, юк вагонларида ташилаётган товар-моддий бойликларни талон-тарож қилиш каби ҳуқуқбузарликларга имкон бераётган шарт-шароитлар, мактаб-маҳалла-ички ишлар органи ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш бўйича масалалар муҳокамаси бўлиб ўтди. Нафақадаги темирйўлчилар, маҳалла фаоллари, ёшлар томонидан темир йўл хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклиф ва шикоятлар билдирилди. Тадбир сўнгида “Халқ мулкига тош отганлар” видеофильми намойиш этилди.

Бу каби тадбирлар шунингдек, вилоятнинг Булунғур, Жомбой, Пастдарғом, Нуробод, Каттақўрғон, Нарпай туманлари ва Самарқанд, Каттақўрғон шаҳарларида ҳам ўтказилди.  

Темир йўл атрофидаги маҳаллаларнинг 120 тасига кирилиб, Афросиёб” электропоезди ва бошқа йўловчи, юк поездлари ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Темир йўлда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш бўйича эслатма” флаерлари тарқатилди.

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

Report Page