Хоразм вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан Профилактик-тарғибот тадбирлари ўтказилди

Хоразм вилояти ИИБ ТХТБ ходимлари томонидан Профилактик-тарғибот тадбирлари ўтказилди


Хоразм вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан 2021 йил 16-17 июнь кунлари хизмат ҳудудларда “Темир йўлларда хавфсиз кун” ва “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” профилактик тадбирлари ўтказилди.

“Боғот-Хонқа” перегонидаги темир йўл кесишмаларининг техник созлиги текширилиб, темир йўл перегонида таъмирлаш ишларини олиб бораётган Урганч темир йўл масофаси ишчилари билан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Темир йўл излари яқинида назоратсиз юрган вояга етмаганлар аниқланиб, улар ота-оналарига топширилди ва ота-оналар фарзандларини назоратсиз қолдирмасликлари, темир йўллардан ўтишда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш хақида огоҳлантирилди.

Шунингдек, Республика миқиёсида ўтказилаётган “Қорадори 2021” тадбири ҳамда юқоридаги тадбирлар муносабати билан Ҳазорасп туманидаги “Мухомон”, Хонқа туманидаги “Ширин” ва “Ёш куч”, Хива туманидаги “Сапча” махалла фуқаролар йиғинларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича аҳоли билан учрашув ўтказилиб, махалладаги темир йўл яқинида жойлашган хонадонларининг экин майдонлари текширилди.

Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

Report Page